«Зима 2025»

Аҳлоқий тараққиётни психологик адабиётларда ўрганилиши

Самарали таълим жараёнида ёш авлодга илмий билимлар асосини пухта ҳамда сифатли билим бериш, кенг дунёқараш ҳамда тафаккур кўламини дунё билан тенглаша оладиган даражада ҳосил қилиш, маънавий-ахлоқий сифатларни шакллантириш амалга оширилади.

Ахлоқий тараққиёт – шахс психологик етуклигининг мезони сифатида ўрганилади. Психологик етуклик – шахснинг ўз психикаси ҳолатини баҳолашнинг муҳим таркибий қисми бўлиб ҳисобланади. Етуклик инсоннинг барча қобилиятлари ва истеъдодини очиб беришга хизмат қилади, маънавий ҳамда моддий жиҳатдан равнақ топишига ёрдам беради.

Олимпиады: Биология 5 - 11 классы

Содержимое разработки

Аҳлоқий тараққиётни психологик адабиётларда ўрганилиши

Одилова Наира Гулямовна

Низомий номли ТДПУ

Масофавий таълим” кафедраси доценти в.б.


Самарали таълим жараёнида ёш авлодга илмий билимлар асосини пухта ҳамда сифатли билим бериш, кенг дунёқараш ҳамда тафаккур кўламини дунё билан тенглаша оладиган даражада ҳосил қилиш, маънавий-ахлоқий сифатларни шакллантириш амалга оширилади.

Ахлоқий тараққиёт – шахс психологик етуклигининг мезони сифатида ўрганилади. Психологик етуклик – шахснинг ўз психикаси ҳолатини баҳолашнинг муҳим таркибий қисми бўлиб ҳисобланади. Етуклик инсоннинг барча қобилиятлари ва истеъдодини очиб беришга хизмат қилади, маънавий ҳамда моддий жиҳатдан равнақ топишига ёрдам беради.

Ахлоқ, ахлоқий тасаввурлар, ахлоқий тараққиёт ҳақида бир қатор психолог олимлар ўз фикрларини билдирганлар. Улардан бири Россия психологи Л.И.Божович бўлиб, у ахлоқий тарбияда ибратнинг роли хусусидаги ғояни илгари сурган. У ахлоқий тараққиётни белгилаб, боланинг ахлоқий ривожини йўналтирувчи намуналарнинг ёшга доир ўзгариш динамикасини ҳамда ушбу намуналарни болалар томонидан ўзлаштирилиши хусусиятларини аниқлаган. Л.И. Божович ёндашувига ахлоқий туйғулар, онг ва реал хулқ-атворнинг мураккаб ўзаро таъсир хусусиятларини кўрсатиш ва ўзаро боғлашга интилиш хосдир [1].

Ушбу ёндашув доирасида ахлоқий барқарорлик муаммоси ҳам тадқиқ этилган. В.Э.Чудновский ахлоқий барқарорликни айни дамдаги муваффақиятларга тўсқинлик қилса ҳам, фаолиятнинг истиқболдаги натижаларига йўналганлик қобилияти билан боғлайди. Унинг фикрига кўра, шахс фазилатларига айланган ахлоқий нормалар ва хулқ-атвор андозалари киши хулқ-атворини белгиловчи ахлоқий инвариантлар вазифасини бажарадилар [4].

Идеаллар муаммоси устида кўп йиллар иш олиб борган Н.И.Судаков уларни ахлоқий ҳаракатлар андозалари сифатида кўздан кечирар экан предметли ва ахлоқий андозаларнинг принципиал монандлигини алоҳида таъкидлайди. Предметли ҳаракатлар ва ахлоқий идеаллар андозаларини уйғунлаштирув идеаллар мазмунини, улар ўзида ифодалаган турли ижобий сифатларни аниқловчи ахлоқий идеалларни ўрганиш йўналишини белгилаб берган [6].

Ахлоқий тараққиёт диорасида тадқиқ этилган кейинги муаммо боланинг турли шахс сифатлари шаклланиши шартлари муаммосидир. Ушбу йўналишдаги илк тадқиқот Л.С.Славинага тааллуқлидир. Унинг иши кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда ўқув вазифаларини бажаришда виждонан ва пухта муносабатни вужудга келишини таъминловчи шарт шароитларни ўрганишга бағишланган эди.

Мазкур йўналиш доирасида олиб борилган тадқиқотларда тадқиқий вазифалар ечими билан бирга ахлоққа хос одатларни шакллантириш бўйича болалар билан ишлашнинг конкрет методикалари ҳам яратилган. Экспериментлар ахлоққа хос сифатлар шаклланиши негизини ташкил этувчи одатларни пайдо бўлиш шартлари хусусидаги муаммони ёритиши лозим эди.

Ахлоқий тараққиёт муаммоси билан боғлиқ бошқа бир туркум ишлар болалар томонидан хулқ-атвор қоидаларини ўзлаштирилишига қаратилган. В.А.Горбачёва мактабгача ёшдаги болаларнинг боғча қоидаларини англаши ва уларга муносабатини ўрганган [4].

Ахлоқий тараққиётга доир тадқиқотларнинг марказий қисмини болаларнинг ҳам хатти-ҳаракатни турли нуқтаи назардан тушуна олиш қобилияти ва унинг баҳоланишида эҳтимолли мотивларни инобатга олиш жиҳатидан [4], ҳам катталар ва тенгқурлар босимига нисбатан мулоҳазалар барқарорлиги жиҳатидан ахлоқий мушоҳадаларни ўрганишга қаратилган тадқиқотлар эгаллайди [6]. Н.Э.Фокина тадқиқотлари бир ихтилофли ахлоқий вазиятга нисбатан ахлоқий мушоҳадаларнинг индивидуал динамикасини қайд этиш имконини берадиган методик таъминотдан фойданилгани билан эътиборлидир (тадқиқот бир танланмада 8, 12 ва 15 ёшга кирган пайтларида ўтказилган).

Йигирманчи асрнинг 70-80 йилларида бевосита ахлоқий тараққиётнинг қатор муҳим жиҳатларини экспериментал ўрганишга қаратилган [2] ва В.С.Мухинанинг ишларини алоҳида эътироф этиш лозим. Ушбу ишларда ахлоқий тараққиёт мезони қилиб катталарни алдаб эвазига мукофотга эришиш ёки рост сўзлаб ундан мосуво бўлиш каби шаксиз ахлоқан альтернатив вазиятдаги бола хулқ-атвори олинган [3]. В.С.Мухина ишида бола психик ривожланиши зиддиятлилиги хусусидаги қараш илгари сурилган. У бола ривожланишидаги прогрессив тенденциялар баъзан жиддий негатив оқибатларни юзага келтириши мумкинлигини аниқлаган. Масалан, кўплаб ижобий сифатлар шаклланишини негизи ҳисобланган катталар эътирофига эришишга интилиш, муайян шарт-шароитларда болаларни ёлғон ишлатишига туртки бўлиши мумкин. Е.В.Субботский ишида эса реал ва вербал хулқ-атворнинг ўзаро муносабатларига доир қатор қизиқарли фактлар ёритилган. Унинг тадқиқот иши натижаларига кўра, хулқ-атворнинг мазкур икки шакли аксарият болаларда ўзаро мувофиқ бўлар экан, яъни тилда самимий хулқ-атворни эътироф этувчи бола ҳақиқатан ҳам уни амалда намоён қилади. бироқ болаларнинг бир қисми (3 ёшдан тортиб) тилда ўзларини ростгўй деб эътироф этгани билан амалда экспериментаторни алдашга ҳаракат қилар экан [2]. Шуниси аниқки, болалар тилда самимий бўлишни эътироф этганлари билан ушбу талабни мушкул вазиятда четлаб ўтишади. Агар бундай номувофиқлик болаларнинг аксариятида учраганда эди бу вазиятни бола ахлоқий билимларни энди эгаллаётганлиги боис ўз хулқ-атворини шуларга мос холда қуришга интилаётгани билан тушунтирса бўлар эди. Бироқ, вербал ва реал хулқ-атвор ўртасида номувофиқлик кузатилаётган болалар сонининг камлиги мазкур икки ўлчамларни мактабгача ёшдаги болалар ёши билан боғлиқ эмас, балки индивидуал хусусиятларга тааллуқли деб ҳисоблашга асос бўлиши мумкин. Ахлоқий тараққиётдаги бундай четлашишнинг сабаби, бизнинг фикримизча, ушбу икки: вербал ва реал хулқ-атворни шакллантиришдаги тарбия нуқсонлари билан боғлиқдир.

Шунингдек, юқорида таҳлили берилаётган ишларда, қоидаларга риоя этишни бошлаган болалар, ушбу қоидани бузиб, ёлғон ишлатганига қарамасдан, экспериментатор томонидан рағбатлантрилган тенгқурларини кўргач қоидаларни четлаб ўтишга ҳаракат қилиш қилмасликлари ҳам ўрганилган. 3-6 ёшлардаги аксарият болалар бундай ёмон хатти-ҳаракатларга тақлид қила бошлар эканлар; 6 ёшдан бошлаб эса бундай тоифадаги болалар сони камаяр экан. Бироқ ушбу ёшда ҳам болаларнинг ўртача учдан бир қисми қоидаларга шаксиз риоя этишни давом эттирар эканлар. Хулоса қиладиган бўлсак, ахлоқ меъёрларига риоя этишдаги муайян барқарорлик нафақат ёшга доир, балки индивидуал хусусиятлар таркибига кириши мумкинлигини эътироф этишимиз керак.

В.К.Котирло ва унинг ҳамкасбларини ахлоқий тараққиёт билан боғлиқ ишлари алоҳида эътиборга лойиқ [6]. Улар ўзгаларга гуманистик муносабат каби шахс ахлоқий тараққиётининг муҳим жиҳатини тадқиқ этган. Мактабгача ёш даврида бундай муносабат ўзга кишиларнинг эмоционал ҳолатини кўра ва тушуна олиш қобилияти билан, уларга ёрдам беришга интилиш, ўз мақсадларини қўйиш ва уларга эришишда ўзгаларнинг манфаатларини ҳам инобатга олиш сингари шаклда намоён бўлар экан. Мазкур йўналишдаги ишларда, биринчидан, ўзгаларга, асосан тенгқурларига нисбатан ижобий муносабатларни шаклланишига таъсир кўрсатадиган катталар, тарбиячиларнинг хулқ-атвор андозалари ўрганилган. Иккинчидан, болаларда ўзгаларга адекват муносабатни вужудга келтирадиган, уларнинг ички ҳолатини кашф этишга кўмак берадиган психологик шарт-шароитлар тадқиқ этилган. Учинчидан, мактабгача ёшдаги болаларда ўзгаларга инсонпарвар муносабат шаклланишини таъминловчи тарбиявий таъсир тизими ишлаб чиқилган.

Шундай қилиб, ахлоқий тараққиётни ўрганиш - ҳулқ-атворга доир, инсонпарварлик ва альтруистик ҳис-туйғулар, аҳлоқий тасаввурлар билан боғлиқдир.

Адабиётлар:

  1. Божович Л.И.. Конникова Т.Е. О нравственном развитии и воспитании детей. – Вопр.психологии, 1975, № 1.

  2. Братусь, Б. С. Нравственное сознание личности / Б. С. Братусь. М.: Знание, 1985.-64 с.

  3. Гришин A.B.Формирование нравственно-экологического сознания студентов педагогических специальностей: учебно-методич. пособие/ A.B. Гришин, В.В. Рыжов.-М.: Изд-во Русско-американского института, 2010.-107 с.

  4. Чудновский В.Э. Нравственная устойчивость личности: Психологическое исследование. М., 1982.

  5. Шайнис Г.В. Развитие отношений подростков с природой как условие нравственного становления личности // Мир психологии и психология в мире. 1995, № 2(3). С. 40-53.

  6. Якобсон С.Г. психологические проблемы этического развития детей. М., 1984.



Получите свидетельство о публикации сразу после загрузки работы



Получите бесплатно свидетельство о публикации сразу после добавления разработки


Серия олимпиад «Зима 2025»



Комплекты учителю



Качественные видеоуроки, тесты и практикумы для вашей удобной работы

Подробнее

Вебинары для учителей



Бесплатное участие и возможность получить свидетельство об участии в вебинаре.


Подробнее